
Тўрт вазн тоифасида жаҳон чемпиони, "pound-for-pound" рейтинги пешқадами америкалик Теренс Кроуфорд хамюртимиз Исроил Мадримов устидан қозонилган ғалабани шарҳлар экан, жангдаги рақибини ҳайратда қолдирган жиҳати ҳақида гапирди.
- "Биз унинг профессионал боксда кам сонли жангларга эга бўлса ҳам, жиддий қараш кераклигини билардик. Ахир у ҳаваскор боксда 300 га яқин жанг ўтказган. Василий Ломаченкога қаранг. У иккинчи профессионал жангида чемпионлик учун кураш олиб борди. Мадримовда мени ҳайратга солган нарса, бу унинг сабри эди. У рингда жуда сабрли жанг қилди", - деди Кроуфорд матбуот анжуманида.
Эслатиб ўтамиз, Кроуфорд ва Мадримов ўртасидаги жанг 4 август куни Лос-Анжелесда (АҚШ) бўлиб ўтган ва бир овоздан қабул қилинган қарор билан (115-113, 115-113, 116-112) америкалик ғалабаси билан якунланган эди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар