17:35 / 09.03.2015
5 968

Сервер Жепаров голни нишонламаганига изоҳ берди

Сервер Жепаров голни нишонламаганига изоҳ берди

Кеча "Ульсан Хёндэ" сафида илк ўйинидаёқ ўз ҳисобига гол ёзиб қўйган ҳамюртимиз Сервер Жепаров доимги сальтоларини ижро этмади. Сервер ўйиндан кейин корейс ОАВларига буни қуйидагича изоҳлади:

"Сеул менинг Кореядаги илк жамоам. У ерда ажойиб мавсум ўтказганман. Сеулликлар мухлислари менинг умрбод қалбимда қолади. Шунинг учун "Сеул"га гол урсам уни нишонламасликка аҳд қилганман".

Ўтган икки мавсумни Сервер Жанубий Кореянинг бошқа клуби "Сеонгнам"да ўтказди. Корейс журналистининг: "Демак, "Сеонгнам"га ҳам гол урсангиз нишонламайсизми?", деган саволига эса ҳамюртимиз кулимсираб қуйидагича жавоб қайтарган: "Аввало, гол уриб олай. Агар гол урсам сальто билан нишонлайман".

Корейс матбуоти Сервернинг бу жавобини ўтган мавсумнинг қоқ ярмигача захирага михлаб қўйгани учун сеонгнамликлар раҳбариятидан хафа бўлганликка йўйди. Бу хабар корейс ОАВларида эълон қилингач, "Сеонгнам" клубининг Твиттер ижтимоий тармоғидаги расмий саҳифаси: "Атиги 1 мавсумгина тўп тепган "Сеул" клуби мухлислари мақтовга лойиғу 2 мавсум бизнинг сафимизда бўлиб, сеонгнамликларга ҳурмат бажо қилиш шуми?", дея ёзғирган.

"Ульсан" ва "Сеонгнам" жамоалари 16 май куни Сеонгнам шаҳрида тўқнашишади.

Отабек Йўлдошев
Жанубий Корея, Сеул

Манба: www.stadion.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Сервер Жепаров голни нишонламаганига изоҳ берди