Фото: “Дарё”
Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси директори Диёр Имомхўжаев “Дарё” мухбири билан суҳбатда Ўзбекистон U-23 жамоаси аъзоси Жасур Жалолиддинов Олимпиада йўлланмаси учун берилган 30 минг доллар мукофот пулини кам деганига муносабат билдирди.
“Миллий жамоа шарафини ҳимоя қилаётган йигитлар, эркаклар, у қайси соҳада бўлмасин, менга бу пул кам, дейиши бу ёмон тенденция, уят ҳисобланади. Бу ерда ватан учун 5-10 миллион сўмга ишлаб юрган одамлар бор. Футболчилар ўз футбол клубида яхши даромад олади. Ҳукумат ўзи лойиҳа яратиб, охирида ютганида яна пул берилганида у кам деб ўтирибди. Бу ҳамма футболчига тегишли гап. Миллий жамоа мураббийи бўлганимда, мукофот пулининг камлигини муҳокама қилган одамни жамоага чақирмасдим”.
Маълумот учун, Ўзбекистон Олимпия жамоаси Осиё Кубогида финалга чиқиши ортидан Олимпиада йўлланмасини қўлга киритди. Финалда Япония қаршилигига дуч келган Ўзбекистон U-23 жамоаси 1:0 ҳисобида мағлуб бўлган эди.
Олимпиадага биринчи бор йўлланма олган U-23 жамоаси Испания (1:2) ва Миср (1:0) олимпиячиларига мағлуб бўлди. Доминикан Республикаси билан дуранг ўйнаган Ўзбекистон U-23 жамоаси C гуруҳида сўнгги ўринни эгаллади. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?