
MLSнинг “Атланта Юнайтед” жамоаси клуби ўз таркибига Элдор Шомуродовни қўшиб олмоқчи. Клуб “Рома”га ўзбек ҳужумчиси борасида сўров юборган. Бу ҳақда Фабрицио Романо ўзининг ижтимоий тармоқдаг саҳифасида маълум қилди.
Фабрицио Романонинг хабар беришича, «Атланта Юнайтед» ўзбекистонлик ҳужумчининг трансфери борасида «Рома» билан музокараларни бошлади. Музокаралар яхши давом этмоқда.
Маълумот учун, «Атланта Юнайтед» МЛС Шарқий конференциясида 25 ўйинда 28 очко тўплаб, 9-ўринда бормоқда. Жамоа аввалроқ «Аталанта»дан яримҳимоячи Алексей Миранчукни сотиб олганди.
Шомуродов Италиядаги фаолиятини “Женоа” клубида бошлаган эди. Кейин эса пойтахт клубига ўтган ҳужумчи 34 учрашувда майдонга тушди ва 3 бора рақиблар дарвозасини ишғол қилди.
2023 йил фаолиятини “Специя” клубига ўтказган футболчи ижара муддати тугагач фаолиятини “Кальяри” клубида давом эттирди. Клубдаги фаолият давоми Элдор Шомуродов 22 учрашувда 3 бора рақиблар дарвозасини ишғол қилди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар