Ўзбекистон кубоги чорак финал босқичидан ўрин олган "Бунёдкор" - "Пахтакор" (0:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Максим Шацких матбуот анжуманида иштирок этди.
Ўйин ҳақида
- Бугун мухлислар Ўзбекистон кубоги доирасидаги учрашувда дерби гувоҳи бўлишди. Биринчи бўлимда ўйин назоратини қўлга олишга ҳаракат қилдик, бироқ режамиз тўлиқ амалга ошди деб айта олмайман. Ҳар икки кунда бир футбол ўйнаяпмиз, албатта чарчоқ бўлади. Тиғиз тақвим. Айрим чизиқларда ротацияларни амалга оширишга ҳаракат қилдик. Шунингдек, майдон ҳолати ҳам сифатли футбол учун имкон бермади. Бундай майдонда узатмалар аниқ етиб бормайди, дриблинглар ҳам ўхшамайди.
- Ибрагимовнинг алмаштирилишига сабаб нима?
- Ҳа, буни унинг ўзи сўради. Шу боисдан ҳам алмаштирдик.
- Ўйин учун қандай услубни режа қилгандингиз?
- Албатта, ғалабани мақсад қилгандик. Биринчи бўлимнинг дастлабки қисмиданоқ олдинга ўтиш, ҳужумлар ташкил этиш ва шу орқали ғалабага эришиш. Барчаси доим ҳам ўхшайвермайди. Лекин умумий мақсад кейинги босқичга қаратилганди, бунга эришдик. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”