13:23 / 16.08.2024
312

Светлана Осипова: “Оёғим синганида руҳий босим бўлди”

Светлана Осипова: “Оёғим синганида руҳий босим бўлди”
Фото: Видеодан кадр
Париж Олимпиадасида Ўзбекистон тарихида илк бор таэквондо спорт турида кумуш медални қўлга киритган аёл спортчи Светлана Осипова мусобақа таассуротлари ва совриндор бўлиш сирлари билан бўлишди.

Ҳамма спортчилар Олимпиадага боришни орзу қилади. Боргач эса ютиш ҳақида ўйлайди. Токио Олимпиадасига боришни орзу қилганман. Турнирга нафақат боришни, балки бориб, ғалаба қозониб келай, деб ният қилиш керак экан. Бундан ташқари, ўзингизга албатта ишонишингиз керак. Хабарингиз бор, декабрь ойида оёғим синиб, икки ой машғулотларда қатнаша олмаганман. Ҳатто юра олмаганман. Ўша пайтда руҳий босим бўлди. Ҳамма тайёргарлик кўряпти, мен эса ётибман. Ишонинг ва Худодан сўранг бўлди. Меҳнат, интизом ва мураббийларнинг ўргатганларига қулоқ солиш — бўлди”, дейди Париж Олимпиадаси кумуш медал соҳиби Светлана Осипова.

Фото: “МОҚ”
Президент Шавкат Мирзиёев ҳам спортчи ғалабасини эътироф этиб, қўнғироқ орқали табриклаган эди.

Сен Ўзбекистон аёллари орасида биринчи бўлиб таэквондо бўйича Олимпия медали совриндори бўлдинг. Барчамиз ҳар бир чиқишингни ҳаяжон билан кузатдик. Юксак жанг санъати ва ҳақиқий жангчи руҳини намойиш этдинг. Сен билан жуда фахрланамиз”, деган эди президент Светлана Осиповага.

Светлана Осипова 2000 йил 3 май куни Тошкент вилояти Чирчиқ туманида туғилган. Жаҳон ва Осиё чемпионати совриндори.

+67 кг вазн тоифасида Олимпиада иштирок этган Светлана Осипова финалда франциялик Алтеа Лоранга қарши баҳс олиб борди ва мағлубиятга учраб кумуш медални қўлга киритди.

Унга давлат томонидан 100 минг АҚШ доллари пул мукофоти, машина ва уй совға қилинди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Светлана Осипова: “Оёғим синганида руҳий босим бўлди”