13:00 / 23.08.2024
84

Олимпия ўйинларида иштирок этган бир гуруҳ спортчи ва мураббийлар мукофотланди

Олимпия ўйинларида иштирок этган бир гуруҳ спортчи ва мураббийлар мукофотланди
Фото: Президент матбуот хизмати
Париж шаҳрида бўлиб ўтган XXXIII ёзги Олимпия ўйинларида юксак натижаларга эришган спортчи ва мураббийлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисидаги президент фармони эълон қилинди.

Мамлакатда олимпия ҳаракатини янги босқичга кўтариш, жисмоний тарбия ва спортни оммалаштиришга қўшаётган улкан ҳиссаси, мамлакатда спорт соҳасига қаратилаётган эътибор ва яратилган шароитлардан самарали фойдаланган ҳолда, ўзининг азм-у шижоати, юксак ирода ва маҳоратини, ватанпарварлик фазилатларини яққол намоён этиб келаётгани, хусусан, Франциянинг Париж шаҳрида бўлиб ўтган XXXIII ёзги Олимпия ўйинларида ҳар томонлама муносиб қатнашиб, Янги Ўзбекистоннинг халқаро миқёсдаги обрў-эътиборини ошириш, ёш авлодни она юртга муҳаббат, миллий ғурур ва ифтихор туйғулари руҳида тарбиялаш борасидаги катта хизматлари учун қуйидагилар мукофотланди.

“Эл-юрт ҳурмати” ордени билан

- Дўсматов Ҳасанбой Марфжон ўғли — бокс бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси;
- Жалолов Баҳодир Исомиддин ўғли — бокс бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси;
- Рашитов Улуғбек Исматуллаевич — таэквондо бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси.

“Ўзбекистон ифтихори” фахрий унвони билан

- Жамалов Разамбек Саламбекович — эркин кураш бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси;
- Келдиёрова Диёра Бахтиёр қизи — дзюдо бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси;
- Мўйдинхўжаев Асадхўжа Зоҳидхўжа ўғли — бокс бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси;
- Мулложонов Лазизбек Ҳасанжон ўғли — бокс бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси;
- Халоқов Абдумалик Анвар ўғли — бокс бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси.

“Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи” фахрий унвони билан

- Абдуллаев Гуломжон Озодович — эркин кураш бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси;
- Джураев Акбар Хуснидилла ўғли — оғир атлетика бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси;
- Осипова Светлана Валеревна — таэквондо бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси;
- Юсупов Алишер Халимбоевич — дзюдо бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси.

“Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спорт устози” фахрий унвони билан

- Азизов Улуғбек Азим ўғли — дзюдо бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси мураббийси;
- Киямова Нелля Эсхатовна — дзюдо бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси мураббийси;
- Тўйчиев Алишер Курбанович — Фарғона вилояти яккакураш спорт турларига ихтисослаштирилган спорт мактаби бокс бўйича мураббийси.

“Фидокорона хизматлари учун” ордени билан

- Полатов Сакен Джетибаевич — Ўзбекистон бокс федерацияси раисининг биринчи ўринбосари;
- Ташматов Шерзод Рихсибаевич — Ўзбекистон таэквондо ассосиацияси раиси.

“Дўстлик” ордени билан

- Қиличев Тўлкин Махмурович — бокс бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийси;
- Тойгонбаев Зиятдинбек Курманбекович — Андижон вилояти яккакураш спорт турларига ихтисослаштирилган спорт мактаби бокс бўйича мураббийси;
- Туробоев Музаффарбек Тоштемир ўғли — дзюдо бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси;
- Хан Павел Афанасевич — таэквондо бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси мураббийси.

II даражали “Соғлом авлод учун” ордени билан
  • Ғафуров Даврон Дилмурадович — Зангиота тумани спорт мактаби бокс бўйича мураббийси, Тошкент вилояти;
  • Қиличев Фаррух Комилович — Чирчиқ олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази бокс бўйича мураббийси, Тошкент вилояти;
  • Мансуров Дилшод Исматович — Тошкент тумани спорт мактаби директори, Тошкент вилояти;
  • Мирзаджанов Фарҳод Мирхамитович — оғир атлетика бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси мураббийси;
  • Худайберганов Жамшид Исмаилович — Урганч олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази дзюдо бўйича мураббийси, Хоразм вилояти.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Олимпия ўйинларида иштирок этган бир гуруҳ спортчи ва мураббийлар мукофотланди