22:35 / 21.09.2016
5 998

Nike'нинг автомат боғичли кроссовкалари сотуви йўлга қўйилмоқда

Nike'нинг автомат боғичли кроссовкалари сотуви йўлга қўйилмоқда

Автомат боғичли технологияга эга Nike HyperAdapt 1.0 кроссовкалари сотуви жорий йилнинг 28 ноябрь куни АҚШда йўлга қўйилади. Бу ҳақида "Кун" нашри ёзмоқда.

Бургет белгиланган санада кроссовкаларнинг бу моделини Американинг бир неча Nike дўконларидагина харид қилиш мумкинлигини таъкидлади. Янги спорт пойабзалининг баҳоси ҳозирча номаълум, бироқ The Verge нашри кроссовкалар нархи қиммат бўлишини тахмин қилган.

20 сентябрь куни Wired нашрида компания ходимлари HyperAdapt кроссовкаларини ишлаб чиқариш ҳақидаги баъзи маълумотлар билан бўлишишди. Кроссовка лескадан ясалган ички "кабель тизими" ва тагликда (подошвада) босим датчиги билан таъминланган. Тизим керакли босимни ҳисобловчи алгоритм асосида кроссовкани қандай куч билан боғлаш кераклигини ўзи аниқлайди. Фойдаланувчи пойабзалнинг "тили"да жойлаштирилган икки тугма ёрдамида кроссовка боғичининг тор ёки кенглигини ўзгартира олади.

Албатта, бундай кроссовкалар зарядга муҳтож бўлади. HyperAdapt'нинг етакчи ишлаб чиқарувчиларидан бири Тиффани Бирснинг сўзларига кўра, уч соатли заряд икки ҳафтага етади. Батареянинг "ўтираётган"лигини тагликка ўрнатилган светодиодлардан билиш мумкин.

HyperAdapt 1.0 модели ишлаб чиқилаётганлиги ҳақида 2016 йилнинг мартида эълон қилинганди. Унга қадар Nike бир неча маротаба автомат боғичли кроссовка ишлаб чиқаришга ваъда берган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Nike'нинг автомат боғичли кроссовкалари сотуви йўлга қўйилмоқда