Фото: “ЎФА“
Футбол бўйича Жаҳон Чемпионати саралаш босқичидан ўрин олган Қирғизистон—Ўзбекистон учрашуви бугун, 10 сентябрь куни бўлиб ўтади. Учрашув Бишкек шаҳридаги “Долен Омурзаков” стадионида бўлиб ўтади.
Мазкур учрашувда кувайтлик ҳакамлар бригадаси ишлайди. Бош ҳакам Аҳмад ал-Али, унга қанотларда ҳамюртлари Абдулҳади ал-Анези ва Аҳмад Аббос ёрдам беради. 4-расмий ҳакам сифатида эса Аммар Ашканони ишлайди.
Шунингдек, Абдуллоҳ Жамоли (Кувайт) ВАР ҳаками сифатида фаолият юритади. Мезбонлар учрашувда оқ, меҳмон вакиллари кўк либосларда ҳаракатланади.
Учрашувга жамоалар қандай етиб келди?
Ўзбекистон миллий жамоаси сўнгги 5 ўйиннинг 4 тасида ғалаба қозонди. Эрон билан бўлган ўйинда муроса йўлини танлаган ўзбекистонликлар 5 ўйинда фақатгина Туркманистон термаси футболчиларидан гол ўтказиб юборди. Қолган ўйинларда дарвоза дахлсизлиги сақлаб қолинди.
Фото: “ЎФА”
Қирғизистон терма жамоаси сўнгги 5 ўйиннинг иккитасида ғалаба қозонди. Ушбу ғалабаларнинг ҳар иккиси ҳам Тайван жамоаси билан учрашувга тўғри келади. Қирғизистонликлар Малайзия ва Уммон билан учрашувларда муроса йўлини танлаган. Жаҳон чемпионати учинчи босқичининг биринчи тур учрашувида қўшни республика вакиллари Эронда бўлиб ўтган учрашувда кичик (1:0) ҳисобда мағлубиятга учради.
Фото: Getty Images
Ўзаро ўйинлар
Икки жамоа ўртасидаги барча учрашувларда ўзбекистонликларнинг қўли баланд келган. Энг йирик ҳисоб 2007 йилда қайд этилган. Унда Ўзбекистон 6:0 ҳисобида ғалаба қозонган. 2023 йилнинг 25 декабрида бўлиб ўтган сўнгги ўртоқлик учрашувида Ўзбекистон терма жамоаси Қирғизистон устидан 4:1 ҳисобида ғалаба қозонган.
Сўнгги 5 учрашувда Ўзбекистон терма жамоаси 17 бор рақиблар дарвозасини ишғол қилган. Қирғизистон вакиллари уч бора Ўзбекистон дарвозасини ранжита олган.
Расмий баҳслардаги натижалар
FIFA рейтингида ўрни
Ўзбекистон терма жамоаси ҳозирда 62-ўринда жойлашган. Терма жамоанинг рейтингдаги энг юқори ўрни 2006—2007 йилларга тўғри келган. Ўшанда миллий жамоа рейтингда 45-поғонадан жой олган.
Қирғизистон терма жамоаси FIFA рейтингида 102-ўринни банд қилган. Терма жамоа 2018 йилда 75-ўринда қайд этилган ва бу миллий жамоа учун энг юқори ҳисобланади.
Энг қиммат ўйинчилари
Ўзбекистон терма жамоасининг энг қиммат ўйинчиси, “ЦСКА” клуби аъзоси Аббосбек Файзуллаев 6 миллион еврога баҳоланган.
Қирғизистонликларнинг энг қиммат футболчиси деб кўрсатилаётган Гулжигит Алиқулов 700 минг еврога баҳоланган.
Бош мураббийлар фикри
Сречко Катанес: “Жисмоний ҳолат ёмонлиги ўтган ўйиндан сўнг ортда қолди. Ўша баҳсда биз 11 нафар аскарларга қарши ўйнадик, дейишимиз мумкин. Улар жисмоний жиҳатдан яхши ҳолатда эди. Биз кўплаб вазиятлар яратдик. Ўйлайманки, эртанги баҳсда ҳам устунликка эришамиз.
Фақат югураверишнинг фойдаси йўқ, ақлни ҳам ишлатиш керак. Ўз ўйинимизни намойиш эта олсак, эртага барчаси яхши якун топишига ишонаман. Эртага уч очко учун майдонга чиқамиз”.
Максим Лисицин: “Ўйинга режа асосида тайёргарлик кўрдик. Жамоамиз узоқ сафардан қайтди, тикланиш жараёни ҳам кечмоқда. Ўйинга тайёр бўлиш учун барчамиз бор имкониятимизни ишга соламиз.
Рақиб жамоани етарлича ўргандик ва уларда ҳам камчиликлар бор. Ишонаманки, биз эртага мухлисларимизни хурсанд эта оламиз.
Биз майдоннинг иккинчи тарафида кўпроқ ўйнашни истаймиз, аммо унутмаслик керакки, рақиб ҳам шуни истайди. Муваффақиятга эришиш йўлини топишимиз керак. Ўйлайманки, рақиб ким бўлишидан қатъи назар, ҳар ўйинда гол уриш ва ғалаба қозониш учун имконият бўлади”.
Учрашув бугун, 10 сентябрь куни бўлиб ўтади ва Спорт TV орқали 19:00 дан бошлаб эфирга узатилади. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди