14:07 / 18.09.2024
25

Ҳусниддин Нишонов: "Коста-Рикани нима қилиб бўлса ҳам ютишимиз лозим"

Ҳусниддин Нишонов: "Коста-Рикани нима қилиб бўлса ҳам ютишимиз лозим"
Ўзбекистон футзал терма жамоаси етакчиларидан бири Ҳусниддин Нишонов ЖЧ 2-тури доирасидаги Парагвай (1:4) билан учрашувдан кейин журналистлар саволларига жавоб берди.

- Ўйин ҳақида
- Ўйин ҳақида нима ҳам дейишим мумкин? Биз ҳозир жуда ҳам оғир аҳволдамиз. Ҳар доимгидек, қўрқиб ўйнаяпмиз. 2 та стантдарт орқали дарвозамиздан 2 та тўп олиб чиқдик. Шу билан ўйин изидан чиқиб кетди. Тушунарсиз ҳолатдамиз. Мухлислардан, халқимиздан узр сўраймиз.

- Сиз ва бошқа футзалчилар томонидан Элбек Тўлқиновга кўплаб эътирозлар билдирилди...
- Фақат Элбек Тўлқинов хато қилмади. Ҳаммамиз кўплаб хатоларга йўл қўйдик. Биргина Элбек ютқазмайди, бутун жамоа ютқазади. Бизда ҳали ҳам имконият бор. Коста-Рикани қанақа қилиб бўлса ҳам мағлуб этишимиз керак. Ҳаммаси ўз қўлимизда, бу имконни бой бермаслигимиз керак.

- Мана 2 та ўйин ортда қолди. Бироқ терма жамоа стандарт вазиятлар орқали айтарли вазият яратмади. Бу борада нима дея оласиз?
- Буни кўриб чиқамиз. Коста-Рикани нима қилиб бўлса ҳам ютишимиз лозим. Мусобақа уйимизда ўтяпти, салбий натижа бўлмаслиги керак деб ўйлайман.

- Жароҳатингиз қай даражада?
- Алҳамдулиллоҳ, ҳозир барчаси жойида.

- Бугун мухлислар тиним билишмади...
- Мухлислар бизни қўллаб-қувватлашда давом этишсин, кейинги баҳсда албатта ўзимизни кўрсатамиз.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ҳусниддин Нишонов: "Коста-Рикани нима қилиб бўлса ҳам ютишимиз лозим"

Спорт янгиликлари

ePN