
Сречко Катанес бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси 7 октябрь куни навбатдаги ўқув-машғулот йиғинларига киришади.
Бош мураббий томонидан йиғинга жалб этилган футболчилар рўйхати эълон қилинди. Ундан 23 нафар футболчи ўрин олган.
Сречко Катанец ушбу йиғинга қуйидаги футболчиларни таклиф қилди:
Дарвозабонлар: Ўткир Юсупов, Ботир Эргашев, Абдувоҳид Неъматов;
Ҳимоячилар: Рустам Ашурматов, Умарбек Эшмуродов, Ҳусниддин Алиқулов, Абдуқодир Ҳусанов, Фарруҳ Сайфиев, Ҳожиакбар Алижонов, Шерзод Насруллаев;
Ярим ҳимоячилар: Жамшид Искандеров, Азиз Турғунбоев, Акмал Мозговой, Одилжон Ҳамробеков, Абдулла Абдуллаев, Отабек Шукуров, Абдурауф Бўриев;
Ҳужумчилар: Элдор Шомуродов, Бобир Абдихолиқов, Жалолиддин Машарипов, Хожимат Эркинов, Аббосбек Файзуллаев, Остон Ўрунов.

Фото: “ЎФА”
2026 йилги Жаҳон чемпионати 3-саралаш босқичи доирасида 10 октябрь куни Эронни, 15 октябрда эса БААни қабул қилади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар