Файзуллаев: "Таркибимиздаги барча футболчилар ўз чемпионатларида яхши формага кириб олишди"

1 дақиқа ўқиш126
Файзуллаев: "Таркибимиздаги барча футболчилар ўз чемпионатларида яхши формага кириб олишди"
Бугун Ўзбекистон терма жамоаси "Бунёдкор" стадионида ўйинолди расмий машғулотини ўтказди. Унда қатнашган Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Аббос Файзуллаев журналистларнинг бир қатор саволларига жавоб берди.

- Терма жамоамиз навбатдаги йиғинга киришди. Эронга қарши учрашувга тайёргарлик қандай кечмоқда?
- Барчаси яхши. Футболчилар соғ. Таркибимиздаги барча футболчилар ўз чемпионатларида яхши формага кириб олишди. Бу бизга анча қўл келади.

- Терма жамоамиз бош мураббийи Сречко Катанец соғлиғи билан боғлиқ муаммолар туфайли навбатдаги учрашувларда иштирок эта олмайдиган бўлди. Бу хабар жамоа руҳиятига қанчалик таъсир қилди?
- Бу ҳолат биринчи маротаба бўлаётгани йўқ. "Мистер"га соғлиқ тилайман ва тезроқ терма жамоага қайтсинлар. Ушбу таркиб анча вақтдан бери бирга. Биз майдонда нима қилишни биламиз, сабаби уч йилдан бери бирга ўйнаб келмоқдамиз.

- Эрондек кучли жамоага қарши қандай тайёргарлик кўряпсизлар?
- Бу катта ўйин. Эрон – катта терма жамоа. Эртага майдонга кучли иштиёқ билан тушиб, уч очкони қўлга киритишни мақсад қилганмиз.

- Эрон терма жамоаси таркибида ўзгаришлар бўлди. Эроннинг асосий таркиб футболчиси Ҳуссайн Канони жароҳати сабаб йиғинларда иштирок этмаяпти. Ҳимоя чизиғидаги йўқотиш бизга қанчалик қўл келиши мумкин?
- Тўғриси, Эрон футболини кўп кузатмайман ва кўп маълумотга эга эмасман. Эрон жуда кучли терма жамоалигини аниқ биламан. Саралашда ҳар бир очко жуда катта аҳамиятга эга. Эртанги учрашувда уч очкони қўлга киритишни мақсад қилганмиз.

Эслатиб ўтамиз, ЖЧ 3-саралаш босқичи доирасидаги Ўзбекистон – Эрон беллашуви эртага 19:00 да бошланади. Учрашувга "Бунёдкор" стадиони мезбонлик қилади.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?