Фото: Матч Тв
Ўзбекистонлик гимнастикачи Оксана Чусовитина, Россияда ўтган "Олимпия чемпиони Евгений Подгорний соврини" мусобақасида ғолиб бўлганидан сўнг, 2028 йилда Лос-Анжелесда бўлиб ўтадиган ёзги Олимпия ўйинларида иштирок этиш ниятида эканини айтди.
“Новосибирскка келганимдан хурсандман. Мени Евгений Подгорний таклиф қилди, ундан жуда миннатдорман. Бу менинг жароҳатдан кейин ўтказган биринчи мусобақам эди. Умид қиламанки, сизлар мени кейинги Олимпиадада кўришингиз мумкин”, деди Чусовитина.
Спортчи Олимпиада йўлланмасини қўлга киритиши унинг жисмоний ҳолатига боғлиқлигини маълум қилди.
“Менинг дастлабки мақсадим — 2026 йилда бўладиган Осиё ўйинларида иштирок этиш. Кейинроқ кўрамиз. Албатта, Олимпия ўйинларида ўзимни синаб кўрмоқчиман, лекин барчаси менинг ҳолатимга боғлиқ. Агар ўзимни яхши ҳис қилсам, Олимпиадага йўлланма олишга ҳаракат қиламан. Ҳали уч йил бор, шунинг учун бу ҳақда гапиришга ҳозирча эрта”, дея қўшимча қилди Чусовитина.
Лос-Анжелесда бўлиб ўтадиган ёзги Олимпия ўйинлари 2028 йил 14—30 июль кунлари ўтказилиши режалаштирилган. Чусовитина ўша пайтда 53 ёшда бўлади.
Чусовитина саккизта Олимпия ўйинларида иштирок этган бўлиб, у 1992 йилда Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги жамоаси таркибида жамоавий мусобақада олтин медални қўлга киритган. Шунингдек, 2008 йилда кумуш медал соҳиби бўлган. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”