Промоутер Том Леффлер ўз мижози, украиналик Сергей Богачукнинг собиқ жаҳон чемпиони Исроил Мадримовга қарши бўлажак жанги ҳақида гапирди.
«Мадримов Богачук учун яна бир қийин рақиб, аммо ўйлайманки, бу Сергей учун ғалабали жанг бўлади. Агар у Мадримовни мағлуб эта олса, йилни ажойиб ўтказган бўлади.
Эсингизда бўлсин, аввалги жангида Виржил Ортис 20 та нокаут билан 20:0 ҳисобида рекорд ўрнатган ва мухлислар уни Богачукни нокаутга учратишини кутишганди. Аммо Богачук уни икки марта нокдаунга туширганида, уларнинг кўзи очилганди.
Ҳозир кўпчилик Богачукни бу жангда аутсайдер сифатида кўрмоқда, лекин мен унинг ғалаба қозонишига ишончим комил. Бу фикрларни Сергей билан ишлаганим учун билдирмаяпман. Унинг имкониятларини яқиндан билганим учун айтяпман», — Леффлернинг сўзларини келтиради Boxing Scene.
Эслатиб ўтамиз, Исроил Мадримов ва Сергей Богачук жанги 21 декабр куни Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёд шаҳрида бўлиб ўтади. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Абхазия раҳбари Бжания норозиликлар фонида истеъфога чиқди
Ўзбекистон Хитойга қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилади
Аббосбек Файзуллаев ўз жамоасини топди...