Шавкат Мирзиёев Татаристоннинг "Дўстлик" ордени билан тақдирланди

Фото: Президент матбуот хизмати
Қозон шаҳрига ташриф доирасида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевни Татаристон Республикасининг давлат мукофоти - "Дўстлик" ордени билан тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Юксак мукофотни давлат раҳбарига Татаристон Раиси Рустам Минниханов тантанали равишда топширди.
Президент ушбу орден билан Ўзбекистон ва Татаристон ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш, халқлар ўртасида дўстлик ва ўзаро англашувни мустаҳкамлашга қўшган улкан ҳиссаси учун мукофотланди.
Мамлакат етакчиси Татаристон раҳбарига мукофот учун самимий миннатдорлик билдириб, сўнгги йилларда ўзаро ҳамкорликда юқори натижаларга эришилганини мамнуният билан қайд этди ҳамда Татаристон халқига эзгу тилакларини билдирди.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!Қозон шаҳрига ташриф доирасида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевни Татаристон Республикасининг давлат мукофоти - "Дўстлик" ордени билан тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Юксак мукофотни давлат раҳбарига Татаристон Раиси Рустам Минниханов тантанали равишда топширди.
Президент ушбу орден билан Ўзбекистон ва Татаристон ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш, халқлар ўртасида дўстлик ва ўзаро англашувни мустаҳкамлашга қўшган улкан ҳиссаси учун мукофотланди.
Мамлакат етакчиси Татаристон раҳбарига мукофот учун самимий миннатдорлик билдириб, сўнгги йилларда ўзаро ҳамкорликда юқори натижаларга эришилганини мамнуният билан қайд этди ҳамда Татаристон халқига эзгу тилакларини билдирди.

Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг































Изоҳлар 0
…