
Франциялик футбол мутахассиси Эрве Ренар Саудия Арабистони миллий терма жамоаси бош мураббийи лавозимига қайтди.
Бир неча кун аввал Саудия қироллиги футбол федерацияси италиялик машҳур “coach” Роберто Манчини билан ўзаро келишувга кўра меҳнат шартномаси бекор қилинганини эълон қилганди. Терма жамоанинг янги бош мураббийи этиб эса Эрве Ренар тайинланди. Тажрибали мутахассис сўнгги иш манзили, Франция аёллар терма жамоаси эди. Ўтган йили ёзда, Австралия ва Янги Зеландия мамлакатларида ўтказилган аёллар ўртасидаги мундиалда Франция вакиллари чорак финал босқичига қадар етиб боришганди.
Эслатиб ўтамиз, Эрве Ренар 2019-2023 йиллар давомида Саудия терма жамоасини бошқарган. Бунга қадар, мутахассис Марокаш, Замбия ва Ангола, Кот-д'Ивуар терма жамоаларида фаолият олиб борган.
“Саудия билан бўлган ҳикоям ҳали якунига етмади. Мен қайтдим!”, - дея изоҳ берди жаноб Ренар “яшил лочинлар” сафига қайтиши бўйича. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар