Фото: “ЎФА”
Wе Global Football нашри 6-тур ўйинларидан сўнг Осиё жамоаларининг 3-саралаш босқичи орқали тўғридан-тўғри ЖЧ—2026 йўлланмасини қўлга киритиш имкониятларини қайта ҳисоблаб чиқди.
Унга кўра, 6-турдаги КХДР устидан қозонилган ғалабадан сўнг, Ўзбекистон миллий жамоасининг мундиалга тўғридан-тўғри йўлланмани киритиш имконияти 86% фоиздан юқори баҳоланмоқда. Портал Ўзбекистон гуруҳда биринчи ўринни олиш имкониятини 8 фоизга, иккинчи ўринда тугатишга 78 фоизга баҳоламоқда. 5-турдан сўнг, бу кўрсаткич 84 % дан бир оз баланд эди.
Гуруҳ етакчиси Эрон финал босқичга йўл олиш имконияти сал кам 100 фоизга баҳоланмоқда.
Фото: Twitter
6-турдаги йирик ҳисобдаги мағлубият сабаб Қатар термасининг йўлланмани 3-босқичдаёқ қўлга киритиш имкони 1 фоизга тенг. Учинчи ўриндаги БАА имконияти 13 % га тенг.
Б ва C гуруҳи етакчилари Жанубий Корея ва Япония Wе Global нашри мутахассисларининг фикрича, 2026 йилги Жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритиши аниқ бўлиб улгурди.
Қизиқарлиси, C гуруҳида 1 очко фарққа қарамай Австралиянинг имкониятлари юқори баҳоланмоқда. Учинчи ўриндаги Саудия Арабистонининг иккинчи ўринни олиш имкони бор йўғи 12 фоизга тенг, деб ҳисобланмоқда.
Маълумот учун, Аббосбек Файзуллаевнинг голи Ўзбекистонга Шимолий Корея устидан ғалаба келтирган эди. Ушбу ғалабадан сўнг, ўзбекистонликлар ҳисобидаги очколар сони 13 тага етди.
Миллий жамоа 7-тур учрашувини 20 март куни Тошкентда Қирғизистон термасига қарши ўтказади. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Жиззахда Cobalt катта тезликда икки қизчани уриб юборди