Осиё Элит Чемпионлар лигаси 6-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Ал Айн" баҳси олдидан матбуот анжумани ўтказилди.
"Эртага ким билан ўйнашимизни биламиз. ОЧЛнинг амалдаги ғолиби. Чемпионлар лигасини тасодифдан ютиб бўлмайди. Лигада бир маротаба тасодифан чемпион бўлиш мумкин, аммо Чемпионлар лигасида тасодифий ғалабалар бўлмайди. "Ал Айн" мусобақа жадвалида биздан пастроқ ўринни эгаллаб турибди, аммо бунга эътибор қаратиш керак эмас. Кимга қарши ўйнашимизни яхши биламиз. Рақибимизга яхши жанг таклиф қиламиз, натижа қандай бўлишини эса эртага билиб оламиз", - деди Максим Шацких эртанги баҳс ҳақида.
"Ал Айн"га қарши ўйин келажагимизни аниқлаб беради. Эртага фақатгина ғалаба ва мухлисларни хурсанд қилиш учун майдонга тушамиз", - деди Абдулла Абдуллаев.
- "Ал Айн" жамоаси билан ўтган мавсум ҳам тўқнаш келган эдингизлар. Тошкентдаги мағлубият ва сафарда ғалаба. БАА жамоасининг таркиби деярли ўзгармади, фақатгина мураббийлар ўзгарди. "Пахтакор" эса катта ўзгаришларга қўл урди. Ўтган йилги баҳслардан хулоса қилиш қанчалик тўғри?
- Ўтган мавсумдаги ўйинларни эслаймиз. Бироқ бунга жуда катта эътибор бериш нотўғри. Орадан бир йил вақт ўтди. Рақиб таркиби ўзгармади. Биз эса таркибни ёшартирдик. "Ал Айн"нинг жорий мавсум Элит лигада ўтказган ўйинларини ўрганиб чиқдик. Эртанги учрашув икки жамоа учун ҳам плей-офф босқичига йўл олиш учун сўнгги имконият бўлиши мумкин. Баҳорда ҳам Чемпионлар лигасида иштирок этишни истасак, эртага яхши курашишимиз керак.
- Ўта омадсиз мавсумдан сўнг халқаро майдондаги рақибларга тайёргарлик кўриш қанчалик қийин бўлмоқда? Ҳеч нарсаси қовушмаётган жамоани кучли рақибга тайёрлай олдингизми?
- Футболчиларни бундай ўйинга тайёрлаш ёки мотивация беришнинг ҳожати йўқ. Бу Элит Чемпионлар лигаси. Ортиқча изоҳнинг кераги йўқ. Ўйиннинг аҳамиятини бутун жамоа англаб турибди. Барчаси ўзимизга боғлиқ. Элит Чемпионлар лигасида иштирок этишга муносиб жамоа эканлигимизни исботлашимиз керак.
Абдулла Абдуллаевга савол
- "Ал Айн" билан бир неча маротаба тўқнаш келгансиз. Ушбу жамоа ҳужумчилари қанчалик хавфли эканлигини сиздан яхшироқ биладиган футболчи бўлмаса керак. Софьян Раҳими ва Лаба Кожоларга қарши қандай қаршилик кўрсатиш бўйича жамоадошларингизга ва айниқса ҳимоячиларга эртанги ўйин олдидан қандайдир маслаҳат бердингизми?
- Ушбу жамоага қарши бир нечта маротаба ўйнаганман. Барча жамоадошларим "Ал Айн" қандай ҳужум чизиғига эга эканлигини тушуниб турибди. "Ал Айн" шу кунгача тўқнаш келган жамоаларимиз ичида энг кучли ҳужумчиларга эга. Биз эса ўзимизнинг кучли жиҳатларимизга кўпроқ эътибор қаратмоқчимиз. Ҳар бир жамоа рақибнинг имкониятларидан келиб чиққан ҳолда футбол ўйнайди. Биз яхши қаршилик кўрсатсак, рақиб ҳеч нарса қила олмайди. Биз кўпроқ ўзимизнинг ўйинимиз ҳақида ўйлаяпмиз.
- Абдулла сиз "Ҳорфаккан" сафида БАА чемпионатида ўйнагансиз. "Ал Айн" жамоаси ҳақида нималар дея оласиз. Шунингдек, бугун БАА миллий куни нишонланмоқда. Амирликларга қандай тилаклар билдирасиз?
- "Ҳорфаккан"да мени жуда илиқ кутиб олишган эди. Улардан миннатдорман. Миллий кунингиз билан ҳам барчани табриклайман. Эртага кучлироқ жамоа ғолиб бўлсин. Барчаси майдонда аниқ бўлади.
- Эртанги учрашув олдидан "Пахтакор"да яна қандай устунлик бўлиши мумкин? Масалан, майдон ҳолати ёки совуқ об-ҳаво жамоангизга қўшимча ёрдам бериши мумкинми?
- Майдон ҳолатидан хурсанд эмасман, албатта. Юқори иштиёқ ва курашувчанлик. Максимал даражадаги концентрация. Ушбу жиҳатлар эртанги ўйинда ижобий натижа қайд этишга имконият яратиб бериши мумкин. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Украиналик аскарлар Россия билан музокаралар олиб боришни исташмоқда
Россия мудофаа вазири Андрей Белоусов КХДР раҳбари билан учрашди
Қайси навли мандаринлар энг ширин бўлади?
Сурия президенти Башар Асад мураккаб вазиятга изоҳ берди
Қон босимини қандай қилиб доим меъёрда ушлаб туриш мумкин?
АҚШ Грузия билан стратегик ҳамкорликни тўхтатди
“Ланс” мухлислари Ҳусановнинг суперклубга трансферига қандай муносабат билдиряпти?
Леонарду Жардим "Пахтакор"га қарши баҳс олдидан нималар деди?