15 декабр, шанбадан якшанбага ўтар кечаси Монте-Карлода профессионал бокс кечаси ўтказилиб, оқшомнинг марказий жанги ўзбекистонлик боксчи Муроджон Аҳмадалиев иштирокида ўтди.
Профессионал бокснинг ярим енгил вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони Муроджон Аҳмадалиев (12-1, 9 КО) мексикалик Рикардо Эспиноса Франкога (30-4, 25 КО) қарши рингга кўтарилди. 12 раундга белгиланган жангда WBA Interim (вақтинча) чемпионлик камари тикилган эди.
Жангни шиддатли бошлаган Муроджон 3-раунддаёқ рақибини рингга қулатди. Ушбу раундда Эспиносани икки марта нокдаун ҳолатига туширган ўзбек боксчиси 3-марта рақибини рингга йиқитгач, рефери нокаут қайд этиб, жангни тўхтатди. Натижада, Аҳмадалиев WBA Interim камари соҳибига айланди.
Жангдан кейин ўзбекистонлик боксчи 2025 йилда япониялик мутлақ жаҳон чемпиони Наои Иноуэга қарши рингга чиқишни кутаётганини айтди. Аҳмадалиев Наоидан камар соҳиблигини йўқотишдан қўрқмаса, у билан жангга чиқишга тайёрлигини маълум қилди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эртага Муроджон Аҳмадалиев профессионал боксдаги навбатдаги жангини ўтказади
Абдуқодир Ҳусановнинг трансфер баҳоси Роналдуники билан тенглашди, навбат Мессига(ми?)
Хорижлик мутахассислар учун 2024 йилдаги энг яхши шаҳарлар рейтинги эълон қилинди
Дамашқда комендантлик соати бекор қилинди
Финляндия сафарбарликдан қочган россияликларга бошпана бермай қўйди
Словакия бош вазири: Украина можаро натижасида ҳудудларининг учдан бир қисмини йўқотади
Трамп Эрон билан эҳтимолий урушни истисно этмади
Дизраэли: адабиётда мағлубият, сиёсатда муваффақият