
Англия Кубогининг тўртинчи босқичида кутилмаган натижа қайд этилди. Чемпионшип турнир жадвалида охирги ўринда бораётган "Плимут Аргайл" ўз майдонида "Ливерпуль"ни 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратди ва сенсацион ғалабага эришди.
Учрашувдаги ягона гол 53-дақиқада Райан Харди томонидан пенальтидан киритилди. "Ливерпуль" бутун ўйин давомида тўпга эгалик қилиш (75%) ва зарбалар бўйича (14:10) устунлик қилган бўлса-да, натижага эриша олмади.
Бу ғалаба "Плимут Аргайл" учун тарихий натижа бўлиб, "Ливерпуль" эса Англия Кубогини тарк этди.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар