date
views 375

Арсенал ўз майдонида Вест Хэмга ютқазди

Арсенал ўз майдонида Вест Хэмга ютқазди
Англия Премьер-лигасининг навбатдаги турида Арсенал ўз майдонида Вест Хэм Юнайтед жамоасига 0:1 ҳисобида мағлуб бўлди. Ушрашувдаги ягона голни Жаррод Боуэн 44-дақиқада киритди.

Ўйин статистикаси Арсеналнинг устунлигини кўрсатади – мезбонлар тўпга 68% эгалик қилиб, 20 та зарба йўллаган. Аммо улардан атиги 2 таси дарвоза томон йўлланган. Вест Хэм эса атиги 5 та зарба бериб, 2 тасини нишонга йўллади.

Ўйиннинг муҳим воқеаларидан бири Арсенал футболчиси Майлз Луис- Скели 73-дақиқада қизил карточка олгани бўлди. Бу эса жамоанинг имкониятларини янада чеклади.

Ушбу мағлубиятдан сўнг Арсенал 53 очко билан 2-ўринда қолди, Ливерпуль эса 61 очко билан пешқадамликни сақлаб турибди. Вест Хэм эса 30 очко тўплаб, турнир жадвалида 16-ўринни эгаллади.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт