
“Манчестер Сити” мавсум якунланиши билан таркибини сезиларли даражада кучайтиришни режалаштирган. Жамоа раҳбарияти ва бош мураббий Хосеп Гвардиола ёзги трансферларга 200 миллион евро ажратган. Бу маблағга икки футболчи — битта ҳужумкор ярим ҳимоячи ҳамда битта қанот ҳимоячиси жамоага жалб қилинади.
Биринчи номзод Германиянинг “Байер Леверкузен” клуби юлдузи Флориан Вирц. Ёш футболчи Европа футболида энг истиқболли футболчилардан бири сифатида кўрилади. Вирц майдондаги ақлли ўйини, ажойиб техникаси ва ҳужумкор ҳаракатлари билан Гвардиоланинг услубига идеал тарзда мос тушади.
Иккинчи футболчи сифатида эса “Ювентус” ҳимоячиси Андреа Камбьясога кўз ташланган. Унинг тезкорлиги ва универсаллиги — ҳам ҳимояда, ҳам ҳужумда самарали ҳаракат қилиш қобилияти испан мураббийни ўзига жалб қилган. Гвардиоланинг қанот ҳимоячиларига қўядиган юқори талабларини ҳисобга олсак, Камбьясо "Манчестер Сити" таркибига ажойиб қўшимча бўлиши мумкин.
Жорий мавсум "Сити" таркибида айрим тажрибали ўйинчиларнинг даври охирлаб бораётганини эътиборга олсак, бу икки ёш иқтидор соҳиби клуб келажагига катта таъсир кўрсатиши мумкин.
Шундай қилиб, "шаҳарликлар"нинг ёзги трансфер режалари мухлислар орасида катта қизиқиш уйғотмоқда ва келгуси мавсумда жамоанинг янада кучайишини кутишмоқда. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар