
Тожикистоннинг Душанбе шаҳрида от спортининг пойга йўналишида Наврўз байрамига бағишланган халқаро мусобақа ташкил этилди.
Бир километр масофада ўтган пойгада Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари муваффақиятли иштирок этди.
Ушбу пойгада чавандозимиз Аваз Исмоилов “Розмайланков“ лақабли отида маррага биринчи бўлиб етиб келган бўлса, Муҳриддин Суяров “Тумариз“ лақабли отида кумуш медалга сазовор бўлди.
Пойганинг бронза медали мезбонлар вакили Садриддин Сватларковга насиб этди.
Шу тариқа, пойгада ҳамюртларимиз муваффақиятга эришди. Мазкур мусобақадан кўзланган асосий мақсад Марказий Осиё давлатлари ўртасида от спортини янада оммалаштириш ва ўзаро тажриба алмашишдир.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар