Шевадзуцкий Баҳодир Жалоловга қарши жанг ҳақида очиқ гапирди

1 дақиқа ўқиш65.1K
Шевадзуцкий Баҳодир Жалоловга қарши жанг ҳақида очиқ гапирди
5 апрель куни Остонада ёзилган кеча бокс тарихида ўз ўрнини эгаллади. Узоқ кутилган профессионал бокс кечасида ўзбекистонлик супер оғир вазн чемпиони Баҳодир Жалолов украиналик Игор Шевадзуцкийга қарши рингга чиқди ва яна бир марта маҳоратини намойиш этди.

Жанг якунида ҳакамлар бир овоздан ғалабани Баҳодир Жалоловга беришди. Шу билан юртимиз чемпиони профессионал рингдаги 15-жангини ҳам ғалаба билан якунлади. Қувонарлиси, у бу баҳсларнинг барчасида ғалаба қозонган — идеал серия давом этмоқда!

Бироқ жангдан кейинги воқеалар ҳам диққатга сазовор. Шевадзуцкий қўзғолончи каби интервью берди ва ўзини оқлади — у Баҳодир Жалоловга қарши жангга ҳеч қандай тайёргарликсиз чиққанини айтди:

“Менга шартнома жангдан атиги беш кун олдин юборилди. Ҳеч қандай тайёргарлик ўтказмадим. Остонага эса баҳсдан бир кун олдин етиб келдим. Лекин мен бу ерга ютқазиш учун келмаганман. Оғир вазндаги дунёдаги энг яхши боксчилардан бирига қарши рингга чиқиш — мен учун шараф. Жамоамга, Баҳодир Жалоловга ва Қозоғистон мухлисларига катта раҳмат!”

Бокс муҳитида бу каби қисқа тайёргарлик билан рингга чиқиш катта жасорат талаб қилади. Лекин бу, албатта, Баҳодир Жалоловнинг устун жисмоний ва тактик тайёргарлигига соябон бўла олмайди. У яна бир бор ўз даражасини намойиш қилди.

Муҳими, Баҳодир Жалолов яна ютиб, мухлисларини хурсанд қилди. Эндиликда у энди янада жиддий рақибларга қарши йўл олади. Олимпия чемпионининг катта боксдаги йўли қизғин ва шиддатли тарзда давом этмоқда!
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?