
ЕЧЛ чорак финали доирасида бугун тунги соат 00:00 да "Эмирейтс" стадионида “Arsenal” ва “Real Madrid” жамоалари ўртасидаги катта тўқнашув бўлиб ўтади. Ушбу ўйин учун мадридликларнинг асосий таркиби эълон қилинди. Карло Анчелотти ушбу муҳим учрашувда энг кучли футболчиларини майдонга туширишга қарор қилди.
“Real Madrid”нинг асосий таркиби қуйидагича:
• Дарвозабон: Тибо Куртуа
• Ҳимоячилар: Давид Алаба, Антонио Рюдигер, Раул Асенсио, Феде Вальверде
• Яримҳимоячилар: Эдуардо Камавинга, Лука Модрич, Жуд Беллингем
• Ҳужумчилар: Родриго, Винисиус Жуниор, Килиан Мбаппе
• Бош мураббий: Карло Анчелотти
