date
views 3 508

Остон Ўрунов болаликдаги устозига Cobalt автомашинаси совға қилди

Остон Ўрунов болаликдаги устозига Cobalt автомашинаси совға қилди
Куни кеча ўзининг 70 ёшлик юбилейини нишонлаган мураббий Темур Олимхўжаев шогирдларидан бири ҳисобланган Остон Ўруновдан ажойиб ҳадяни қабул қилиб олди.

"Футбол Экспресс" хабарига кўра, миллий терма жамоанинг етакчиларидан бири Остон Ўрунов ўсмирлик чоғидаги устозига Cobalt автомашинасини совға қилган.

Темур Олимхўжаев 1975–1979 йилларда "Пахтакор" футбол клубида тўп тепган. 1979 йилда футболчилик фаолиятини якунлаб, болалар футболи мураббийи сифатида иш бошлаган.

2002 йилда Виктор Борисов ва Темур Олимхўжаев бошчилигида Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси тарихда илк бор U-20 Жаҳон чемпионатига йўл олган.

Темур Туробович 2016 йилда Ўзбекистон U-16 терма жамоаси билан Осиё Кубогида иштирок этган. Шунингдек, бир неча бор "Йилнинг энг яхши болалар футболи мураббийи" деб топилган.

Манба: championat.asia
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Остон Ўрунов болаликдаги устозига Cobalt автомашинаси совға қилди