
Испаниянинг етакчи спорт нашрларида "Реал Мадрид" клубининг бош мураббийи Карло Анчелотти яқинида жуда қизғин муҳокамалар бўлиб ўтмоқда. Гап шундаки, агар "қироллик клуби" яқинлашиб келаётган "Барселона"га қарши "Эл-Класико"да мағлуб бўлса, италиялик мутахассиснинг истеъфога чиқарилиши эҳтимоли анча юқори, деб ёзишмоқда журналистлар.
Ҳозирда клуб раҳбарияти Анчелоттидан жорий мавсумдаги натижалардан кўнгли тўлмаяпти ва рақиб клуб билан бўладиган учрашув италиялик мутахассис учун ҳал қилувчи бўлиши мумкинлиги айтиляпти.
Агар воқеалар айнан шу сценарий бўйича ривожланса, яъни "Реал" каталониялик рақибига мағлубиятга учраб, Карло Анчелотти истеъфога чиқарилса, унда "қироллик клуби"нинг бошқарувини клубнинг афсонавий собиқ футболчилари Раул ёки Сантьяго Солари вақтинчалик ўз зиммасига олиши мумкин.
Шундан сўнг, АҚШда ўтказиладиган клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатидан кейин жамоа бош мураббийлигига асосий номзод сифатида Хаби Алонсо кўрсатилмоқда.
Эслатиб ўтиш лозимки, Сантьяго Солари учун "Реал Мадрид"га устозлик қилиш бегона иш эмас. 2018-19 йилларда у муайян вақт мобайнида "қироллик клуби"ни бошқарган эди.
Ҳозирда футбол мухлислари Карло Анчелоттининг келажаги ҳал бўладиган "Эл-Класико"ни катта қизиқиш билан кутишмоқда. Бу учрашув натижаси клубнинг келгуси тақдирига ҳам сезиларли таъсир қилиши мумкин.
Анчелотти ва "Реал" учун ҳал қилувчи "Эл-Класико": истеъфо, Раул ёки Солари ва Хаби Алонсо варианти? «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар