date
views 43

Луис Энрике Лондондаги ғалаба ҳақида фикр билдирди

Луис Энрике Лондондаги ғалаба ҳақида фикр билдирди
ПСЖ бош мураббийи Луис Энрике Европа Чемпионлар Лигасининг ярим финалида «Арсенал» устидан Лондонда қозонилган муҳим ғалабадан сўнг ўз таассуротлари билан ўртоқлашди.

«Бундай муҳим ўйинларда ҳис-ҳаяжон юқори бўлади, шунинг учун ҳам учрашувни батафсил таҳлил қилиш бироз мураккаб. Лекин бугун майдондаги муҳит ажойиб эди ва биз ўзимизнинг қандай жамоа эканимизни ҳаммага кўрсата олдик», – деди испаниялик мутахассис.

Мураббийнинг сўзларига кўра, ПСЖ ўз услубига содиқ қолиб, майдонга биринчи дақиқаларданоқ ғалаба учун тушган:

«Биз ўз услубимизни намойиш этишга ҳаракат қилдик. Ўйиннинг бошида тезкор гол уришга эришдик ва бу бизга қўшимча куч ҳамда ишонч бағишлади. Тўғри, баъзи пайтларда рақиб биздан яхшироқ ҳаракат қилди, аммо шунда ҳам бизда иккинчи голни киритиш учун имкониятлар бор эди», – деди Энрике.

Шу тариқа, Луис Энрике Парижда ўтадиган жавоб баҳсидан олдин жамоаси муҳим устунликка эга бўлганини таъкидлади. Аммо у шогирдлари ҳали ҳам ишни охирига етказиши кераклигини унутмаслиги лозимлигини айтди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Луис Энрике Лондондаги ғалаба ҳақида фикр билдирди