
УEФА Чемпионлар лигасининг ярим финали доирасида кечган "Барселона" – "Интер" баҳсидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Симоне Индзаги ўзининг фикрлари билан ўртоқлашди.
«Биз бугун майдонда ажойиб ўйин намойиш қилдик. Учрашувда 2:0 ҳисобида олдинда бораётгандик ва нима сабабдан Мхитарян томонидан киритилган гол инобатга олинмагани мен учун ҳали ҳам сир бўлиб қолмоқда. Бу ҳолат мени жуда афсуслантирди, чунки бу каби вазиятлар якуний натижага жиддий таъсир ўтказиши мумкин эди», — деди Индзаги.
«Аммо бундай баҳсли вазиятлар жамоамга ва ўйинчиларимга бўлган муносабатимни ўзгартирмайди. Мен уларнинг бугунги ҳаракатидан жуда мамнунман. Йигитлар ҳақиқатан ҳам юқори даражада ўйин кўрсатишди ва рақибга муносиб қаршилик кўрсатишди», — дея қўшимча қилди "Интер" устози.
Шунингдек, Симоне Индзаги "Барселона"нинг ёш юлдузи Ламин Ямалнинг ўйинига алоҳида эътибор қаратди:
«Ростини айтсам, сўнгги 8-9 йил ичида Ямал каби истеъдодли футболчини кўрмаганман. Унинг майдондаги ҳаракатлари биз учун жуда катта муаммоларни келтириб чиқарди. Ямалдек иқтидор эгасига қарши тўп суриш осон бўлмади».
Эслатиб ўтамиз, ушбу беллашув 2:2 ҳисобида дуранг билан якунланди. Энди "Интер" жамоаси ўзида ўтадиган жавоб ўйинида финал йўлланмасини қўлга киритиш учун ҳаракат қилади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар