22:07 / 22.11.2016
5 314

Ўзбекистон ушу-таолу бўйича жаҳон Кубогида бронза медалига сазовор бўлди

Ўзбекистон ушу-таолу бўйича жаҳон Кубогида бронза медалига сазовор бўлди

15−20 ноябрь кунлари Фучжоуда (Фуцзянь провинцияси, Жануби-Шарқий Хитой) ушу-таолу бўйича биринчи жаҳон Кубоги бўлиб ўтди. Бу ҳақда «Газета.uz» хабар қилмоқда.

Маълумот. Ушу-таолу — ушу машқлари мажмуаси. Яккалик разрядда соя билан жанг (тасаввурий рақиб билан жанг). Спортчилар ушунинг акробатик элементлар қўшилган турли усулларидан таркиб топган комплексларини бажариш бўйича беллашади. Ҳаракатларнинг мураккаблиги, аниқлиги, театрлашгани ва бажарилишига қараб баҳоланади.

Ўзбекистон вакиллари Мақсудбек Баҳодиров ва Нодир Ҳасанов жуфтлик «дуйлянь» чиқишида 9,51 балл тўплаб, жаҳон Кубоги бронза медалини қўлга киритди. Хитой (9,71) биринчи, Украина (9,52) эса иккинчи ўринни эгаллади.

Мусобақада таолунинг ҳар бир йўналишида 8 нафар энг яхши спортчи иштирок этди. Улар 2015 йили Жакартада (Индонезия) 120 мамлакат беллашган катталар ўртасидаги жаҳон чемпионати натижалари бўйича сараланган эди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ўзбекистон ушу-таолу бўйича жаҳон Кубогида бронза медалига сазовор бўлди