date
views 575

Асадбек Раҳимжонов: «Ҳакамлар йўқ жойдан пенальти қўйиб беришди»

Асадбек Раҳимжонов: «Ҳакамлар йўқ жойдан пенальти қўйиб беришди»
Суперлиганинг 8-туридан ўрин олган «Бунёдкор» ва «Қўқон-1912» жамоалари ўртасидаги баҳсда мезбонлар 1:2 ҳисобида имкониятни бой берди. Ўйиндан кейинги вазият юзасидан «қалдирғочлар»нинг 21 ёшли ярим ҳимоячиси Асадбек Раҳимжонов ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Ҳар қандай учрашувга бўлгани каби бугун ҳам фақат ғалаба қозониш мақсади билан майдонга тушгандик. Бироқ бугун тақдир бизга ёр бўлмади. Насиб қилмаган экан.

Менимча, бугунги мағлубиятимиз эҳтиёткор ўйнаганимиз туфайли юз берди, деб ҳисобламайман. Ўйинни ўзингиз ҳам кўрдингиз: ҳакамлар йўқ жойдан пенальти белгилаб, рақибга имконият яратиб беришди. Албатта, ўзимиз ҳам айрим вазиятларда жиддий хатоларга йўл қўйдик.

Мағлубият жамоамизнинг руҳиятига ҳеч қандай таъсир ўтказмайди. Бизда руҳий тайёргарлик мустаҳкам, кўтаринки кайфиятда қоламиз. Футболда бу каби вазиятлар тез-тез юз бериб туради. Бугун ғалаба қозонган жамоа эртага мағлубиятга учраши мумкин. Бундай натижалар бизга салбий таъсир эмас, балки муҳим дарс бўлади», – деди Асадбек Раҳимжонов.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Асадбек Раҳимжонов: «Ҳакамлар йўқ жойдан пенальти қўйиб беришди»