
Каталониянинг «Барселона» клуби ўз етакчиси ва сардори бўлган бразилиялик вингер Рафиньяни узоқ муддат жамоада олиб қолишга қарор қилди. Бу ҳақда клубнинг спорт директори Деку янги шартнома юзасидан музокараларни бошлаб юборгани хабар қилинди.
28 ёшли футболчининг агенти билан ўтказилаётган ушбу музокараларда клуб вакиллари уни узоқ йиллар жамоада сақлаб қолиш учун қулай шарт-шароитларни муҳокама қилмоқда. Ўз навбатида, Рафинья ҳам Каталония клубида фаолиятини узоқ давом эттириш ва янги муваффақиятларга эришишга қарор қилган.
Эътиборли жиҳати шундаки, Рафинья бу мавсумда ажойиб натижаларга эришди. У жорий мавсумда ўтказилган ўйинларда жами 30 та гол урди ҳамда 22 та голли узатма амалга оширди. Унинг ўйин услуби ва майдондаги лидерлик хусусиятлари клубнинг натижаларига ижобий таъсир кўрсатмоқда.
Футболчининг «Барселона» билан амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Лекин каталонияликлар уни жамоада янада узоқроқ муддатга олиб қолиш мақсадида шартномани муддатидан аввал узайтириш ниятида.
Бу келишув амалга ошса, «Барселона» ўзининг энг муҳим ўйинчиларидан бирини сақлаб қолиб, келгусидаги ғалабалар ва титуллар учун жиддий асос яратади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар