date
views 214

“Кристал Пэлас” — “Сити” финалига тахминлар турлича: ким ютади?

“Кристал Пэлас” — “Сити” финалига тахминлар турлича: ким ютади?
Англия кубогининг интиқлик билан кутилган финалида “Кристал Пэлас” ва “Манчестер Сити” жамоалари ўзаро чемпионлик учун майдонга тушишади. Беллашув олдидан бир неча нуфузли халқаро нашрлар ушбу тўқнашув учун ўз тахминий натижаларини эълон қилди ва уларнинг фикрлари турлича.

“90min” нашри: сенсация кутиляпти

Футбол таҳлилчилари “90min” сайти “Кристал Пэлас”ни ғолиб сифатида кўрмоқда. Улар ушбу финал учрашувида Лондон жамоаси “Манчестер Сити”ни 3:1 ҳисобида мағлуб этишини башорат қилмоқда. Ушбу натижа нафақат сюрприз, балки ҳақиқий сенсация бўлиши мумкин.

“SportsMole”: "Сити" муваффақият қозонади

“SportsMole” нашри эса, аксинча, чемпионлик сари Гвардиола шогирдлари юз тутади, деб ҳисобламоқда. Уларнинг тахминига кўра, “Сити” 2:1 ҳисобида ғалаба қозонади. Бу сценарийда беллашув тор доирада ўтади ва жамоалар ўртасидаги фарқ катта бўлмайди.

“Sportskeeda”: “шаҳарликлар” қаҳрамонлик қилади

“Sportskeeda” платформаси эса “Манчестер Сити”нинг йирик ҳисобда зафар қучишини кутаётганлар қаторида. Унга кўра, финал 0:3 ҳисобида “Сити” фойдасига якун топади. Бу холда Холанд ва жамоадошлари тўлиқ устунлик кўрсатишади.

Zamin.uz таҳририятидан:

Финал ўйини олдидан бундай турлича тахминлар беллашувнинг қанчалик қизғин ва муросасиз ўтишига ишора бўлмоқда. Энди барча нигоҳлар “Уэмбли”даги ҳал қилувчи жангда. Сиз қайси натижани реал деб биласиз?
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » “Кристал Пэлас” — “Сити” финалига тахминлар турлича: ким ютади?