date
views 1 991

Клаудио Раньери фаолиятидаги сўнгги учрашувдан сўнг нималар деди?

Клаудио Раньери фаолиятидаги сўнгги учрашувдан сўнг нималар деди?
“Рома” бош мураббийи Клаудио Раньери кечаги баҳсдан сўнг матбуотга ўз фикр ва туйғуларини билдириб ўтди. Тажрибали мутахассиснинг сўзлари жамоа билан кечган қисқа, аммо таъсирли даврнинг хулосаси бўлди.

— Мен жамоага келганимда, “Рома” ҳолати оғир эди. Футболчиларнинг кайфияти паст, майдонда ўзларига бўлган ишонч етарли эмас эди. Мен уларга ишонч беришга, ички бирликни тиклашга ҳаракат қилдим, — деди Раньери.

Мутахассис ўз баёнотида мухлислар билан бўлган муносабатга ҳам алоҳида эътибор қаратди:

— Мен ўзимни омадли деб ҳисоблайман. Чунки “Рома” мухлислари менга ишонади. Улар мен ҳақиқатни айтаман, ҳеч кимни алдамаслигимни билишади. Уларга бор қўлим билан хизмат қилдим.

ЕЧЛ йўлланмасини қўлга кирита олмаган “Рома” бу мавсумни катта уриниш ва сўнгги тургача кураш билан якунлади. Бу ҳақда Раньери шундай фикр билдирди:

— Мен доим шогирдларимга бир нарсани айтаман: охирги дақиқаларгача курашиш керак. Биз Чемпионлар Лигаси учун сўнгги имкониятгача курашдик. Афсуски, камина омад етишмади.

Сўз охирида мураббий клубнинг кейинги қадамлари ҳақида ҳам қисқача тўхталиб ўтди:

— Янги мураббий масаласи яқин орада ҳал бўлади. Президент бу борада қарор қабул қилади ва расман эълон қилади.

Клаудио Раньерининг жамоага келиши “Рома” учун кураш ва қайта руҳланиш даври бўлди. Унинг самимий муносабати, мухлисларга бўлган очиқлиги ва футболчиларга қайтарилган ишончи мухлислар қалбида илиқ из қолдирди. Энди эса жамоани навбатдаги босқич — янги мураббий билан янгича саҳифа кутмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Клаудио Раньери фаолиятидаги сўнгги учрашувдан сўнг нималар деди?