
Корея Республикасининг Гуми шаҳрида бўлиб ўтган енгил атлетика бўйича 26-Осиё чемпионатида 43 мамлакат спортчилари иштирок этди. Унда Ўзбекистон терма жамоаси ҳам муносиб иштирок этиб, 2 та кумуш ва 1 та бронза медалига сазовор бўлди.
Юртга шараф келтирган спортчиларни Тошкентда тантанали равишда кутиб олишди. Уларга муносабат ўлароқ махсус маросим ташкил этилди. Қаҳрамонларимизни Ўзбекистон енгил атлетика федерацияси раиси ўринбосари Отабек Чориев бошчилигидаги бир гуруҳ масъуллар, Божхона қўмитаси ва Федерация вакиллари, Олий спорт маҳорати мактаби ходимлари, мураббийлар ҳамда спортчиларнинг яқинлари кутиб олишди.
Ўзбекистон спортчилари томонидан қўлга киритилган бу ютуқ, шубҳасиз, мамлакатимизда енгил атлетикага бўлган эътибор самараси сифатида қайд этилмоқда. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
 Enter
 Хато топдингизми? 
 Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг  
  
  
  
  
  
  
  
  
  
  
  
  
  
 