
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳужумчиси Игорь Сергеев Жаҳон чемпионати саралаш босқичининг ҳал қилувчи баҳси — БААга қарши учрашув арафасида ўз фикрлари билан ўртоқлашди. Ҳужумчининг таъкидлашича, бугунги беллашувда нафақат жисмоний, балки руҳий жиҳатдан ҳам юксак тайёргарлик талаб қилинади.
“Бу беллашувнинг осон бўлмаслиги олдиндан маълум. БАА жамоаси ҳар қандай ҳолатда ҳам ғалаба қозониш учун курашади. Улар учун бу натижа, худди сув ва ҳаводек муҳим. Шу боис, биз майдонда тўлиқ эътибор ва концентрация билан ҳаракат қилишимиз керак”, — деди Сергеев.
Ўзбекистон терма жамоаси бу баҳсда жуда катта тарихий мақсад сари интилаётганини инобатга олган ҳолда, Сергеев ўзининг шахсий ютуқларини эмас, жамоавий мақсадни биринчи ўринга қўяётганини таъкидлади.
“Менинг БААга қарши ўтмишдаги ўйинларда урган голларим ҳақида ўйлаётганим йўқ. Ҳозирги пайтда фақат ва фақат терма жамоамизга керак бўлган натижа ҳақида фикр юритяпман. Бу баҳсда бор салоҳиятимизни ишга солиб, юртимиз мухлислари кутган мақсадга етишимиз шарт,” — дея сўзини давом эттирди у.
Игорь Сергеевнинг бу сўзлари жамоадаги кайфият, масъулият ва жавобгарлик даражасини яна бир бор намоён этди. Мухлислар учун эса бугунги баҳс нафақат спортий жиҳатдан, балки миллий ғурур нуқтаи назаридан ҳам жуда муҳим аҳамиятга эга.
Бугун майдонда нафақат тўп учун кураш, балки йиллар давомида кутилаётган орзуни амалга ошириш бўлади. Олға, “оқ бўрилар”!
Манба: championat.asia «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар