date

"Мак Аллистерга қарши 6 миллионлик даъво: Севги, хафалик ва суд!"

"Мак Аллистерга қарши 6 миллионлик даъво: Севги, хафалик ва суд!"
Аргентина ОАВи тарқатган хабарларга кўра, “Ливерпуль” клуби футболчиси Алексис Мак Аллистер ўзининг собиқ севгилиси — Камила Майян билан мураккаб ҳуқуқий можарога дуч келди. Бу можаро собиқ жуфтлик ўртасидаги шахсий муносабатларга оид бўлиб, Камиланинг даъво аризаси кенг жамоатчилик эътиборини тортди.

Маълум бўлишича, Майян беш йил давом этган муносабатлар учун молиявий товон талаб қилмоқда. Унинг фикрига кўра, у Англияда Алексис билан бирга яшаган пайтда ўз касбий фаолиятини тўлиқ ривожлантира олмаган. Шу боис ўтган йилларнинг «иқтисодий етказилган зарари» учун 6 миллион доллар компенсация сўрамоқда.

Айни пайтда Мак Аллистер янги жуфти — модел Айлен Кова билан муносабатда ва хабарларга кўра, жуфтлик фарзанд кутмоқда. Бу ҳолат Майяннинг ўзини алданган ҳис қилишини янада кучайтирган бўлиши мумкин.

Бироқ бу ҳуқуқий низо Майян фойдасига ҳал бўлиши эҳтимоли жуда паст. Сабаби, Мак Аллистернинг адвокатлари иш Англияда кўрилиши белгиланганини маълум қилишган. Бу мамлакатда эса фақат жуфтликнинг расмий никоҳи мавжуд бўлган тақдирдагина молиявий товон масалалари кўрилади. Шунингдек, суд Аргентина қонунчилиги бу ҳолатга татбиқ этилмаслигини ва низо фақат Британия юрисдикцияси доирасида ҳал этилишини таъкидлаган.

Муносабатлардан молиявий талаблар, шахсий ҳаётдаги бурилишлар ва юрисдикция можароси — футболчи ҳаёти майдондан ташқарида ҳам тинч эмас, кўринади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » "Мак Аллистерга қарши 6 миллионлик даъво: Севги, хафалик ва суд!"