
Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати "F" гуруҳи 2-туридан ўрин олган Жанубий Африка Республикасининг "Мамелоди Сандаунз" ҳамда Дортмунднинг "Боруссия" клублари ўртасидаги ўйин якунланди.
Ўйин АҚШнинг Цинциннати шаҳридаги "Ти-Кью-Эл Стэдиум" стадионида бўлиб ўтди. Унда европалик футболчилар 4:3 ҳисобида ғалаба қозонди.
Учрашувнинг 11-дақиқасида африкаликлар вингери Лукас Рибейро ҳисобни очди. Учрашувнинг 16-дақиқасида "Боруссия" ярим ҳимоячиси Феликс Нмеча таблодаги ҳисобни тенглаштирди. 34-дақиқада ҳужумчи Серу Гирасси дортмундликларни олдинга олиб чиқди. 45-дақиқада ярим ҳимоячи Жоб Беллингем жамоасининг учинчи голини урди.
Учрашувнинг 60-дақиқасида "Мамелоди Сандаунз" ҳимоячиси Хулисо Муда ўз дарвозасини ишғол қилди. 62-дақиқада унинг жамоадоши Икром Рейнерс ҳисобни битта тўпга қисқартирди. 90-дақиқада Африка жамоаси ҳужумчиси Лебо Мотиба ҳисобни минимал кўринишга қисқартирди.
"Боруссия" 2 турдан сўнг 4 очко билан F гуруҳида пешқадамлик қилмоқда. "Мамелоди Сандаунз" эса 3 очко билан 2-поғонадан жой олган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар