
Европа футбол бозорида ёзги трансферлар мавсуми қизғин паллада давом этар экан, Италиянинг "Рома" жамоаси ҳам таркибни кучайтириш бўйича фаол ҳаракатларни бошлади. Рим клуби Франциянинг "Лилль" жамоасида тўп суриб келаётган иқтидорли исландиялик ярим ҳимоячи Арнар Харальдссонга жиддий қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда Италиянинг "Leggo" нашри хабар тарқатди.
Манба маълумотларига кўра, 22 ёшли марказий ярим ҳимоячи римликларнинг яқинда тайинланган спорт директори Фредерик Массаранинг шахсий трансфер рўйхатидан жой олган. Клуб раҳбарияти "Рома"нинг ўйин услубига мос келадиган универсал ижрочилар сафини кенгайтириш ниятида. Шу нуқтаи назардан Харальдссоннинг номзоди алоҳида эътиборга тушган.
Исландия терма жамоаси аъзоси ҳисобланган Арнар Харальдссон 2024/25 мавсумида "Лилль"нинг асосий фигураларидан бирига айланди. Барча мусобақаларда 38 марта майдонга тушиб, 8 та гол муаллифи ва 4 та голли пас соҳиби бўлди. Универсаллик ва юқори самарадорлик – унинг бошқа европалик рақиблардан ажралиб туришини таъминлаётган асосий жиҳатлардан ҳисобланади.
Харальдссоннинг "Лилль" билан амалдаги шартномаси 2028 йилнинг 30 июнига қадар тузилган. Transfermarkt порталидаги маълумотларга кўра, футболчининг бозор қиймати ҳозирда 18 миллион еврони ташкил этмоқда.
Рим клуби эса таркибни янги қон билан тўлдириш ва рақобатбардошликни янада кучайтириш мақсадида уни ўз сафига қўшиб олиш имкониятларини ўрганмоқда. Бу йил "Рома"да катта ўзгаришлар ва янги спорт директори Фредерик Массаранинг трансфер сиёсати катта аҳамият касб этади.
Трансфер музокаралари ва бўлажак келишув хусусида ҳозирча расмий маълумот берилмаган, аммо италиялик мутахассислар ва футбол жамоатчилиги ушбу йўналишдаги янгиликларни катта қизиқиш билан кузатмоқда. Ҳозирча Харальдссоннинг келажаги очиқлигича қолмоқда, бироқ унинг номзоди римликларнинг марказий режаларида муҳим ўрин эгаллаб турибди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар