date

Андреа Пирло Дубай клубига бош мураббий этиб тайинланди

Андреа Пирло Дубай клубига бош мураббий этиб тайинланди

“Ювентус”нинг собиқ бош мураббийи Андреа Пирло янги вазифада иш бошлади. Энди у “Юнайтед” жамоасида шундай позицияни эгаллади.

Бу ҳақда БАА клуби матбуот хизмати расман маълумот берди. Келишув шартлари тўғрисида аниқ маълумотлар берилаётгани йўқ, фақат Пирло аллақачон Дубайга келиб улгургани ва яқин кунларда янги мавсум учун жамоа билан машғулотларни бошлаши айтиб ўтилди.

Футбол оламида таниқли бўлган 46 ёшли мураббий, Италия терма жамоаси билан 2006 йилги жаҳон чемпионатида ғолибликка эришган. Пирло мураббийлик фаолиятини 2020 йилдан бошлаб, “Ювентус”, “Фотиҳ Карагюмрук” ва “Сампдория” каби клубларда ишлаган. 2024 йил ёзида эса у сўнгги иш жойидан озод этилган.

Андреа Пирло учун БААдаги янги босқич катта масъулият ва имкониятлар эшигини очади. Мухлислар эса ундан янгича ғоялар ва клубни янги даражага олиб чиқишини кутишмоқда. Жамоа билан янги мавсумга тайёргарлик жараёни яқин кунларда бошланади.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Андреа Пирло Дубай клубига бош мураббий этиб тайинланди