date

Шавкат Раҳмоновнинг турмуш ўртоғи ва ўғли автоҳалокатга учради

Шавкат Раҳмоновнинг турмуш ўртоғи ва ўғли автоҳалокатга учради

2025-йил 27-июл, якшанба куни эрталаб Қозоғистонлик УФC жангчиси Шавкат Раҳмоновнинг турмуш ўртоғи Гулайим Раҳмонова ва унинг 2022-йилда туғилган ўғли йўл-транспорт ҳодисасига учради, деб хабар бермоқда Sports.kz сайтига таянган ҳолда Zamin.uz. Фожиали ҳодиса Жамбил вилоятининг Муйинқум туманидан ўтувчи Алматй–Екатеринбург автомобил йўлининг 296-километрида содир бўлган.

Маълумотларга кўра, Гулайим Раҳмонова Toyota Land Cruiser русумли автомашинани бошқараётган бўлган. У Қарағандадан Алматйга қараб йўл олган пайтда, Ақсуек қишлоғи яқинида машина бошқарувни йўқотиб, ағдарилиб кетган. Автомобилда унинг кичик ўғли ва яна икки йўловчи бўлган. Афсуски, икки йўловчи ҳалокат жойида вафот этган.

Гулайим Раҳмонова ва унинг ўғли эса зудлик билан шаҳардаги шифохонага етказилган. Ҳозирда улар травматология бўлимида даволанмоқда. Шифокорлар ҳолатни “ўртача оғир” деб баҳоламоқда. Уларга зарурий тиббий ёрдам кўрсатилмоқда ва аҳволи мутахассислар назоратида.

Қозоғистон Республикаси Жиноят кодексининг 345-моддасига кўра, транспорт воситасини эҳтиётсизлик билан бошқариш натижасида инсон саломатлигига зарар етказиш ёки ўлимга сабаб бўлиш жиноят ҳисобланади. Шу сабабли, ҳодиса юзасидан тергов ишлари бошланган.

Ҳозирча Шавкат Раҳмонов ушбу ҳодиса ҳақида оммавий ахборот воситаларида ёки шахсий саҳифаларида изоҳ бермаган. Жамоатчилик ва спорт ихлосмандлари ушбу воқеадан хавотирда ва спортчининг оиласига ижтимоий тармоқлар орқали далда йўлламоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Шавкат Раҳмоновнинг турмуш ўртоғи ва ўғли автоҳалокатга учради