Кейинги вақтларда Coldplay концертларида пайдо бўлган “хиёнат камераси” вируси интернетда кенг муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Аммо ушбу ҳолатга бутунлай бошқача руҳ бағишлаганлар ҳам бор. Жаҳон футболи афсонаси Лионель Месси ва унинг рафиқаси Антонелла Рокуццо Майамидаги концертда аксарият мухлислар учун ҳақиқий ва самимий муносабатлар тимсолига айланди.
Яқинда Astronomer IT-компанияси раҳбари Энди Байроннинг Coldplay концертида HR бўлими бошлиғи билан хиёнати фош бўлгани интернетда катта шов-шувга сабаб бўлди. Шундан сўнг, жамоат тадбирларидаги "камера поцелуев" яъни "ўпиш камераси" турли ноқулай вазиятларни фош этувчи воситага айланди.
Бироқ Месси билан унга доимий суянч бўлган рафиқаси Антонелланинг видеоси мана шу хиёнат “тренд”ига муқобил мисол бўлди. Улар Coldplay концертда бир-бирининг ёнида туриб, камерага табассум қилиб, мухлисларга қўл силкийди. Овоз солисти Крис Мартин уларни саҳнадан кўриб, “улар ажойиб кўринишда” эканини айтди ва “барча даврларнинг энг буюк спортчиси” унинг концертига келганидан мамнунлигини билдирди.
Видеони кўрган ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари Мессининг ҳаётидаги соф муҳаббат ва тинч оилавий ҳаётни олқишлади. “Бу инсонни хиёнатда тутиб бўлмайди”, – деб изоҳ қолдирди бир фойдаланувчи. Футболчининг шахсий ҳаётини бузувчи муаммолар ва шов-шувлардан холи экани уни янада ҳурматли қилмоқда.
Айни пайтда, Coldplay концертидаги “кадрида фош бўлиш” тренди бўйича бошқа жуфтликлар камера кўринганда бир-биридан четга қочиш, юзини беркитиш каби шубҳали ҳаракатлар қилиб, ўзларига кўз тикилганини билишмоқда.
Месси ва Антонелланинг муҳаббати кўп йиллар давомида синовлардан ўтиб, бир неча фарзандли оилага айланган. Улар нафақат футбол мухлислари, балки оила қадриятларига эҳтиёж сезаётган барча инсонлар учун намуна сифатида кўриляпти. Жамоатчиликда бу каби самимий ва барқарор муносабатлар ҳар қандай виртуал трендлардан устун қўйилаётгани айниқса қувонарли ҳол.
Бу воқеа орқали интернет фойдаланувчилари нафақат кўнгилочар контент, балки ҳақиқий инсоний муносабатларни ҳам қадрлаш зарурлигини яна бир бор ҳис этишди. Мессининг мавқеи майдонда қандай бўлса, шахсий ҳаётида ҳам шундай сўзсиз ҳурматга сазовор.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!