Яқинда “Boxing Scene” нашри журналисти Ленс Пагмайр тарқатган маълумотга кўра, ҳамюртимиз Исроил Мадримов профессионал бокс оламида яна катта қадам ташлашни мақсад қилган. Унинг режаларига кўра, Мадримов яқин бир-иккита жангдан сўнг россиялик IBF камари соҳиби Бахрам Муртазалиевга қарши тўқнаш келмоқчи.
Маълумотларга кўра, ўзбекистонлик боксчи Теренс Кроуфорд ва Виржил Ортисга қарши жанглар чоғида олган жароҳатларидан тикланиш жараёнида. Пагмайр таъкидлаганидек, Исроил Мадримов аввал амалдаги ҳолати ва спорт формасини тиклаб олади, шундан сўнг супер ярим ўрта вазн тоифасида IBF чемпионига қарши титул жангига чиқиш ниятида.
Эслатиб ўтамиз, Мадримов сўнгги жангида Виржил Ортисга қарши рингга чиқиб, очколар ҳисобига мағлуб бўлганди. Шу боис, келгуси жангларда ўз салоҳияти ва чемпионлик имкониятларини яна бир бор кўрсатишни истамоқда.
Мухлислар ва мутахассислар Мадримовнинг тикланиш жараёни ва янги рақиблар билан бўладиган жангларини катта интиқлик билан кутмоқда. Айниқса, россиялик жаҳон чемпиони Муртазалиевга қарши тўқнашув жуда катта қизиқиш уйғотмоқда.
Яна бир муҳим жиҳат — бу жанговар руҳ ва чемпионлик йўлидаги қатъият ўзбекистонлик боксчига спорт оламида юқори эътибор ва ишонч келтириши аниқ. Мадримовнинг ҳар бир қадами уни янги мақсадлар ва катта ютуқлар сари етакламоқда.
Янги мавсумда Исроил Мадримовдан муҳим ва йирик жанговар тўқнашувлар кутилмоқда. Mухлислар эса, унинг келгуси натижалари қандай бўлишини, чемпионлик камар учун қанчалик кураша олишини қизиқиш билан кузатишмоқда.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!