date

Сингапурда WADA раҳбари билан учрашув ўтказилди

Сингапурда WADA раҳбари билан учрашув ўтказилди

Сингапурда ўтган халқаро тадбир доирасида Ўзбекистон спорт делегацияси ва Бутунжаҳон антидопинг агентлиги (WADA) Президенти Витолд Банка ўртасида муҳим учрашув бўлиб ўтди, деб хабар берди Спорт вазирлиги.

Мазкур учрашувда Ўзбекистон томонидан Спорт вазири Адҳам Икрамов, Миллий Олимпия қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари, Осиё Олимпия Кенгаши вице-президенти Отабек Умаров ва МОҚ бош котиби Ойбек Касимов иштирок этди.

Суҳбат давомида томонлар бир қатор муҳим масалаларни муҳокама қилишди. Жумладан, спортчилар саломатлигини сақлаш, допингга қарши кураш тизимини такомиллаштириш, халқаро тажриба алмашиш ва қўшма лойиҳаларни амалга ошириш каби йўналишлар кун тартибида бўлди.

Витолд Банка Ўзбекистонда олиб борилаётган антидопинг ислоҳотларини юқори баҳолаб, бу борадаги ҳамкорликни мустаҳкамлашга тайёрлигини билдирди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Сингапурда WADA раҳбари билан учрашув ўтказилди