“Машъал” мураббийи Нарзуллаев мағлубият ва ёшлар ҳақида гапирди

2 дақиқа ўқиш183
“Машъал” мураббийи Нарзуллаев мағлубият ва ёшлар ҳақида гапирди

Суперлиганинг 20-туридан ўрин олган “Нефтчи” – “Машъал” баҳси якунлангач, меҳмон жамоа бош мураббийи Отабек Нарзуллаев матбуот анжуманида иштирок этди ва ўйин борасида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.

Мураббийнинг айтишича, жамоа баҳсни яхши бошлаган бўлса-да, хатолар қимматга тушган:

– Беллашувни самарали бошладик, лекин ўзимиздан чиққан хатолар натижани ҳал қилди. Буни ҳеч қачон баҳона сифатида кўрсатмаймиз. Кейинги сафарда “Андижон”га қарши сафардан қайтгандан сўнг футболчиларни тиклашга улгурмадик. Йўл азоби, узоқ сафар ва кучли рақибларга қарши мунтазам ўйнаш футболчиларни чарчатди, – деди у.

Ундан “Андижон”га қарши ғалабадан кейин жамоага нимадир етишмадими, деган саволга Нарзуллаев шундай жавоб берди:

– Асосий сабаб — чарчоқ. Чунки “Андижон”га қарши ўйинда катта куч сарфладик. Кейин яна йўл, аввал Тошкент, кейин Фарғона. Футболчи хоҳлагани билан организм чарчоққа берилади. Ўйинни яхши бошладик, аммо 15–20-дақиқадан кейин хатолар кўпайди. Концентрация йўқолди ва натижада голлар ўтказиб юбордик. Бу ҳам чарчоқнинг оқибати, – деди мураббий.

Дарвозабон хатоси ҳақида савол берилганда эса Нарзуллаев ўта эҳтиёткорона муносабат билдирди:

– Бу футбол. Балки дарвозабон хатога йўл қўйгандир, балки йўқ. Ўйинни кўриб таҳлил қилгандан кейин аниқ айта оламиз. Аммо бир нарсани қайд этаман: хато фақат бир одамники эмас. Бу – мураббийлар, футболчилар ва бутун клубники. Биз ишлашда давом этамиз ва хатоларни камайтиришга ҳаракат қиламиз, – деди у.

Мураббий шунингдек, “Машъал”нинг ёшларга қаратаётган эътибори ҳақида ҳам тўхталди:

– Ёшларимиз иштирок этаётган ҳар бир баҳсни кузатиб борамиз. Агар асосий жамоа ўйинлари билан тўқнаш келмаса, албатта бориб кўраман. Ёшларни кўпроқ синаб кўриш ниятимиз бор. Масалан, яқинда “Пахтакор”га қарши кубок ўйинида бир нечта ёшларни майдонга туширишни режалаштирганмиз. Бугун Фарруҳ Тошпўлатов дебют қилди ва “Нефтчи”дек кучли рақибга қарши 10 дақиқа ҳаракат қилиб, ёмон таассурот қолдирмади. Бизнинг U21 ва U19 таркибимизда шундай истеъдодли футболчилар жуда кўп. Фақат асосий таркибда ҳам рақобат катта. Шу боис ҳар доим имконият бериш осон эмас. Бироқ очколар йиғиб олганимиздан кейин асосий таркиб футболчиларининг ўрнига ёшларга майдон бериш режамиз бор, – дея таъкидлади у.

Анжумандаги сўзлардан маълум бўлдики, Нарзуллаев ҳам жамоанинг бугунги мағлубиятига холис баҳо берди, ҳам келажакда ёшларга кўпроқ йўл очиш нияти борлигини билдирди.


Манба: championat.asia

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?