“Челси” таркибида тўп сурган сенегаллик ҳужумчи Николас Жексон энди фаолиятини Германияда давом эттириши кутилмоқда. Мюнхеннинг “Бавария” клуби 24 ёшли форвард трансфери бўйича лондонликлар билан тўлиқ келишувга эришди.
Маълумотларга кўра, Жексон бир мавсумга ижара асосида “Бавария” сафида ҳаракат қилади. Энг қизиқарлиси, келишувда уни сотиб олиш ҳуқуқи ҳам бор. Немис гранди ҳужумчининг ижараси учун 15 миллион евро тўлайди. Агар сотиб олиш банди ишга тушса, Жексоннинг умумий нархи 65 миллион еврога тенг бўлади.
Шу билан бирга, агар “Бавария” футболчини кейинчалик тўлиқ сотиб олса, “Челси” ҳужумчининг кейинги трансфери учун муайян фоиз олиш имконига эга бўлади.
Николас Жексон ўтган мавсум Англия Премьер-лигасида 30 та учрашувда майдонга тушиб, 10 та гол урди ва 5 та ассист берди. Унинг ёш бўлиши ва катта салоҳияти мюнхенликлар учун катта устунлик сифатида кўрилмоқда.
Муттахассислар фикрича, Жексоннинг “Бавария”га қўшилиши жамоа ҳужум чизиғини янада кучайтиради. Мухлислар эса унинг Бундеслигада қандай ўйин кўрсатишини интиқлик билан кутмоқда.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!