date

9 та гол урилган баҳсда ПСЖ "Тулуза"ни йирик ҳисобда енгди (видео)

9 та гол урилган баҳсда ПСЖ "Тулуза"ни йирик ҳисобда енгди (видео)

Лига 1нинг 3-туридан ўрин олган баҳсда Луис Энрике бошқарувидаги ПСЖ сафарда "Тулуза" билан тўқнаш келиб, 6:3 ҳисобида ғалаба қозонди.

Португалиялик ярим ҳимоячи ҳисобланган Жоау Невеш ушбу беллашув давомида хет-трикни расмийлаштирди (7, 14 ва 78). Усмон Дембеле эса 31 ва 51-дақиқаларда икки бор пенальтидан унумли фойдаланиб, дубль муаллифи бўлди. Бундан ташқари, Баркола ҳам 9-дақиқада ўз номини таблога ёздириб қўйди. Парижликларнинг 6 голига "Тулуза" футболчилари 3 гол билан жавоб берди (Чарли Крессуэлл 37, Янн Гбоо 89 ва Алексис Восса 90+1).

Франция чемпионати. 3-тур

Тулуза – ПСЖ – 3:6

Голлар: Чарли Крессуэлл 37, Янн 89, Восса 90+1 – Невеш 7, 14, 78, Барколя 9, Дембеле 31 пен., 51 пен.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » 9 та гол урилган баҳсда ПСЖ "Тулуза"ни йирик ҳисобда енгди (видео)