Эрон Ҳиндистонни йирик ҳисобда мағлуб этиб, кучини намойиш қилди

1 дақиқа ўқиш2.1K
Эрон Ҳиндистонни йирик ҳисобда мағлуб этиб, кучини намойиш қилди

CAFA Nations Cup мусобақаси "B" гуруҳи 2-туридан ўрин олган қизиқарли ва кескин беллашув якун топди. Ҳисор шаҳридаги "Марказий" стадионида бўлиб ўтган учрашувда Эрон миллий терма жамоаси Ҳиндистон устидан йирик ҳисобдаги ғалабани қўлга киритди. Меҳмонлар 3:0 ҳисобида зафар қозонди ва мусобақадаги кучини яна бир бор исботлади.

Учрашувнинг биринчи қисмида икки жамоа ҳам эҳтиёткорлик билан ҳаракат қилди, аммо иккинчи бўлимда эронлик футболчилар устунликни қўлга олишди. Амирҳуссайн Ҳусайнзода 59-дақиқада ҳисобни очиб берди. Кейинги дақиқаларда Али Алипур 89-дақиқада гол урса, беллашувнинг сўнгги дақиқаларида, аниқроғи 90+6 дақиқада Меҳди Тареми Алиризо Жаҳонбахшнинг аъло даражадаги узатмасидан кейин ҳисобни 3:0га етказди.

Ҳиндистон – Эрон 0:3

Голлар: Амирҳуссайн Ҳусайнзода 59', Али Алипур 89', Меҳди Тареми (Алиризо Жаҳонбахш) 90+6'

Беллашув таркиблари қуйидагича бўлди:

Ҳиндистон: Гурприт Сингх, Раҳул Бҳеке, Анвар Али, Сандеш Жинган, Муҳаммад Увайс, Нихил Прабху, Суреш Сингх (Жексон Сингх, 54), Ирфан Ядвад (Махеш Сингх, 68), Даниш Фарук (Коншам Сингх, 54, Житин Мадатил Субран, 68), Ашик Куруниян (Лаллианзуала Шангте, 83), Викрам Партап Сингх (Манвир Сингх, 68).

Эрон: Пайам Ниёзманд, Муҳаммад Амин Ҳазбави (Алиризо Жаҳонбахш, 73), Ҳуссайн Канони, Рузбеҳ Чешми, Омид Нурафкон, Муҳаммад Нодири (Абулфазл Жалоли, 46), Меҳран Аҳмади (Али Алипур, 46), Рамин Ризоян, Амирҳуссайн Ҳусайнзода (Ариа Юсуфи, 90), Меҳди Ҳошимнижод, Мажид Алиёри (Меҳди Тареми, 73).

Беллашув давомида ягона огоҳлантириш Ҳиндистон жамоасидан Ашик Куруниянга (24-дақиқа) берилди.

Эрон термаси ушбу ғалаба билан гуруҳдаги етакчилик учун жиддий даъвогар эканини кўрсатди. Ҳиндистон эса ушбу мағлубиятдан хулоса чиқариб, кейинги баҳсларда ўз ўйинини яхшилашга интилади. CAFA Nations Cup мусобақаси мухлисларга тобора қизиқарли ва ҳаяжонли учрашувлар тақдим этмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?