date

Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё Кубогига йўлланма олди!

Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё Кубогига йўлланма олди!

Юртимиз ёшлар жамоаси Фаластинга қарши бўлиб ўтган ўта муҳим баҳсда 2:1 ҳисобида ғалаба қозониб, гуруҳда етакчиликни сақлаб қолди. Ушбу натижа орқали жамоа 7 очко тўплаб, тўплар фарқини +5 даражасига олиб чиқди.

U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи

Ўзбекистон – Фаластин 2:1

Голлар: Беҳруз Асқаров (Нодир Абдураззоқов) 25', Рустам Турдимуродов (Нодир Абдураззоқов) 85' – Муҳаммад Сандуқа 70'

Ўзбекистон: 21.Эдем Неманов, 3.Зафармурод Абдирахматов (2.Иззатилло Пўлатов, 89), 6.Жаҳонгир Ўрозов, 8.Беҳруз Асқаров, 10.Умарали Раҳмоналиев (14.Ойбек Ўрмонжонов, 77), 13.Асилбек Жумаев (16.Самандар Мавлонқулов, 68), 15.Диёр Ортиқбоев, 17.Нодир Абдураззоқов, 20.Маҳмуджон Маҳамаджонов (18.Саидафзалхон Ахроров, 77), 22.Отабек Аҳадов, 23.Рустам Турдимуродов (19.Муҳаммадали Реимов, 89).

Захира: 1.Отабек Боймуродов, 12.Самандар Муратбаев, 5.Дилшод Абдуллаев, 7.Азиз Холмуродов, 9.Шерзод Эсанов, 11.Сардор Баҳромов.

Айни пайтда биз билан бир хил — 7 очко тўплаган Қирғизистон терма жамоаси бор. Бироқ уларнинг тўплар нисбати +1 бўлиб турибди. Шу боисдан, “ёш чодирчилар” бизнинг натижаларимиздан юқорилай олмайди.

Мезбон жамоа бугун соат 19:00 да Шри-Ланкага қарши майдонга тушади. Аммо бу учрашувнинг натижаси ўзбекистонлик йигитларнинг йўлланмасига ҳеч қандай таъсир қилмайди. Чунки регламентга кўра, финал босқичига гуруҳ ғолиблари билан бирга энг яхши 4 та иккинчи ўрин эгалари ҳам чиқади.

Ҳозирги вазиятдан келиб чиқиб айтиш мумкинки, бошқа гуруҳлардаги иккинчи поғона эгалари рейтингда Ўзбекистондан ўтиб кета олмайди. Шу тариқа, йигитларимиз Саудия Арабистонида ўтказиладиган Осиё Кубоги финал босқичига ўз йўлланмасини қўлга киритди.

Маълумот сифатида айтиш жоизки, мусобақанинг финал босқичи 2026 йил 7 январдан 25 январгача Саудия Арабистонида бўлиб ўтади.

Шу орқали, ёш терма жамоамиз яна бир бор ўзининг иродаси ва куч-қудратини намойиш қилди. Энди эса ҳаммамизнинг диққатимиз — Саудиядаги катта турнирга!

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё Кубогига йўлланма олди!