date

Кроуфорд "Қирол"ни тахтдан ағдарди ва супер ўрта вазн чемпиони бўлди

Кроуфорд "Қирол"ни тахтдан ағдарди ва супер ўрта вазн чемпиони бўлди

АҚШнинг Невада штатида жойлашган Лас-Вегас шаҳридаги машҳур «Аллегиант» аренасида боксимизнинг энг катта тўқнашувларидан бири ўтказилди. Ринг марказида таниқли америкалик жангчи Теренс Кроуфорд ва мексикалик юлдуз Саул «Канело» Алварес куч синашди.

Узоқ кутилган ушбу тўқнашув 12 раунд давом этди ва ҳакамлар қарори (116-112, 115-113, 115-113)га кўра Теренс Кроуфорд ғалаба қозониб, супер ўрта вазн тоифасида WBC, WBA, WBO, IBF ва The Ring камарларини қўлга киритди. Шу тариқа у ўз фаолиятида бешинчи вазн тоифасида ҳам чемпионликка эришди ва спорт тарихига яна бир ёрқин саҳифа қўшди.

Эслатиб ўтамиз, Кроуфорд бундан аввал енгил, биринчи ярим ўрта, ярим ўрта ва биринчи ўрта вазн дивизионларида ҳам чемпион бўлган. Ярим ўрта ва биринчи ярим ўрта вазн тоифасида эса у мутлақ чемпион сифатида тарихга кирган эди.

Бу ғалаба Теренс учун фаолиятидаги 42-ютуқ ҳисобланади. Шунингдек, у чемпионлик жангларида кетма-кет 20-марта зафар қозониб, улкан рекордга эришди. Айни пайтда Кроуфорд бокс тарихида 3 та вазн тоифасида мутлақ чемпион бўлган ягона спортчи сифатида эътироф этилмоқда.

Аниқ бир нарса — Теренс Кроуфорд ҳалигача рингда мағлубият таъмини татигани йўқ. Унинг бу зафарлари уни нафақат замонавий бокснинг, балки умумий спорт тарихининг ҳам ёрқин юлдузига айлантирмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Кроуфорд "Қирол"ни тахтдан ағдарди ва супер ўрта вазн чемпиони бўлди